Интерпол Украина собиқ президенти Виктор Янукович ҳамда унинг ўғли Александр қидирилаётгани ҳақида хабарни ўчириб ташлади. Бу ҳақда собиқ Украина президентининг матбуот котиби Юрий Кирасир Януковичнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи Joseph Hage Aaronson LLP адвокатлик фирмаси тақдим этган маълумотга таянган ҳолда баёнот берди, деб хабар қилади «Коммерсант.ru».
«Интерпол президент Виктор Януковичга нисбатан қизил огоҳлантириш амал қилмаслигини, ҳибсга олиш сўровномаси йўқлигини, Интерпол базасида у ҳақда маълумот мавжуд эмаслигини тасдиқлади», — маълум қилди юрист Facebook’даги саҳифасида.
Адвокатнинг фикрича, шу билан Интерпол Януковичга қарши илгари сурилган айбловлар сиёсий мотивга эга эканлигини тасдиқлади.
Изоҳ (0)