Ҳиндистонда қорин соҳасида паразит эгизак деб номланувчи иккинчи боши бўлган қиз дунёга келди. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳиндистонлик шифокорлар Жайпур шаҳрида тўрт соатли операция ўтказиб, паразит бошни олиб ташлашга муваффақ бўлди. Ҳозирги вақтда чақалоқнинг аҳволи яхшиланмоқда.
«Иккинчи бош» қисман ривожланган, унда қулоқ ва кўз бўлмаган. Жарроҳларнинг сўзларига кўра, «бош» чақалоқни унинг ҳаёти учун зарур бўлган моддалардан маҳрум қилган. Бундан ташқари, болада учинчи қўл ҳам бўлган.
Операция 26 апрелда ўтказилган, бироқ бу ҳақда энди маълум қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)