Кливленд шаҳри (АҚШ) полицияси кузатув камераларида қайд этилган диққатга сазовор видеони эълон қилди. Унда бир аёл етти ёшли ўғлининг сочини узоқ олган сартарошга тўппонча ўқталгани акс этган, деб хабар беради Tjournal.
Айтилишича, тўппонча олишдан олдин аёл сартарошларга оғзаки эътироз билдирган.
«У қурол олиб юриш ҳуқуқига эга эканлигини, лицензияси борлигини айтди», — ҳикоя қилади сартарош Мэрилин Медина.
Сартарош ўғлининг сочини олиб бўлгач, аёл тўппончани яшириб қўйди ва фарзанди билан салонни тарк этди. Полиция аёлни қидирувга бериб, интернет фойдаланувчиларидан бунда ёрдам сўради.
Изоҳ (0)