Хитойнинг Сичуан провинциясида йўлга чиқиб кетган 2 ёшли қизалоқ устидан икки машина ўтиб кетди. Мазкур ҳолат акс этган видеокузатув камералари ёзувини ABC News эфирга узатди.
Телеканал ахборотига кўра, ҳодиса юз берганидан сўнг қизалоқнинг ортидан бувиси югуриб келган. Бола маҳаллий касалхоналардан бирига енгил бош жароҳатлари билан ётқизилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)