Черногория Скупшчинаси (парламенти) мамлакатнинг НАТОга қўшилишини ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
НАТОга қўшилиш борасида овоз бериш учун парламент пойтахт Подгорицада эмас, балки мамлакатнинг тарихан бош шаҳри Сентиньяда тўпланди. Йиғилишда парламентарийларнинг 56 фоизи ёки 46 депутат қатнашди. Уларнинг бари НАТОга қиришни ёқлаб чиқди.
Россия ТИВ бу қадам икки томонлама муносабатларга зарар етказишидан огоҳлантирди, «Роспотребнадзор» РФга Черногория виносини олиб киришни тақиқлади.
Изоҳ (0)