Google компаниясининг Кубада жойлаштирилган серверлари 26 апрель, чоршанба куни интернет тармоғига уланди ва фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур серверларда компаниянинг оммалашган контенти сақланади ва кубаликлар YouTube видеохостинги ва Gmail электрон почтаси каби хизматлардан юқори тезликда фойдаланиш имконига эга бўлади.
El Nuevo Herald нашрига кўра, Google оролда ўз манбаларини сақлашни бошлаган илк хорижий интернет-компания бўлди.
Бу ҳақдаги келишув ўтган йил декабрида Кубанинг ETECSA давлат телекоммуникация компанияси президенти Майра Аревич ва Alphabet корпорацияси раҳбари Эрик Шмидт томонидан имзоланганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)