«Яндекс» собиқ ходими ва FaceApp дастури яратувчиси Ярослав Гончаров фойдаланувчиларни «оқартирган» фильтр учун узр сўради, деб ёзади TJournal. Ушбу фильтр «Hot» деб аталади ва яратувчилар ғоясига кўра, фойдаланувчилар юзларини истаралироқ қилиши керак.
Гончаровнинг сўзларига кўра, дастурдаги муаммо «нейротармоқлар ишининг қўшимча таъсирлари» туфайли келиб чиққан.
FaceApp яратувчиси фильтрнинг номи ўзгартирилганини, энди у «бошқача маънолар келиб чиқиши олдини олиш» учун «Spark» («Учқун») деб аталишини қўшиб қўйди.
25 апрель куни Twitter фойдаланувчилари FaceApp қора танли ва осиёлик фойдаланувчилар юзларини оқартираётганига эътибор қаратган ҳамда дастурни ирқчиликда айблаган эди.
https://twitter.com/kharyrandolph/status/854331353319579652
https://twitter.com/tweeterrance/status/854766266094985216
https://twitter.com/knguyen/status/856860138027847680
Изоҳ (0)