Google компанияси Google Maps сервисига фикрларни, шунингдек, шаҳарлар, муассасалар ва тарихий обидалар номларини фойдаланувчи биладиган тилларга автоматик таржима қилиш функцияси қўшилганини маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Хабар берилишича, Google Maps’дан ташқари, Google қидирув натижаларидаги фикрлар ҳам таржима қилинади. Компаниядагилар аниқлик киритишича, янги функция фойдаланувчиларнинг фикрларни ўз она тилида ўқишини осонлаштиради.
Бунгача Google Maps’даги фикрларни таржима учун дастурга кўчириб қўйиш керак бўларди. Энди эса Google Maps фикрларни тизим тилига автоматик равишда ўгириб қўяди.
Изоҳ (0)