Google компанияси асосчиларидан бири Ларри Пейж томонидан молиялаштириладиган Американинг Kitty Hawk стартапи Flyer номли «учар автомобиль»нинг биринчи прототипини намойиш қилди. Улкан мультикоптер намойиш этилган ролик компаниянинг YouTube’даги каналига жойланди.
100 килограм оғирликка эга транспорт воситаси битта йўловчига мўлжалланган. Flyer электр кучида ишлайди ва тезлигини 40 километр соатгача чиқара олади. Қурилма яратувчиларнинг сўзларига кўра, Flyer ўта енгил ҳаво кемалари сафига киргани боис уни бошқариш учун ҳеч қандай лицензия шарт эмас.
Flyer 2017 йилнинг охирида сотувга чиқарилиши режалаштирилган, бироқ яратувчилар қурилманинг сўнгги нархи борасида якуний қарорга келганича йўқ.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)