АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 26 апрель, чорашанба куни Калифорниядаги Ванденберг базасидан Мinuteman III қитъалараро баллистик ракетасини учиради. Бу ҳақда Washington Examiner нашри хабар бермоқда.
Ракета учирилиши бир йил аввал режалаштирилгани ва Корея яриморолида вазият кескинлашгани билан боғлиқ эмаслиги билдирилмоқда.
АҚШ ҲҲК глобал зарбалар қўмондонлиги охирги бор Минутеман синови февралда бўлиб ўтганини эслатди. Одатда йил мобайнида 4 маротаба шундай синов ўтказилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)