Британиянинг Грейвсенд шаҳрида 96 ёшли Фрэнк Додд ва унинг 97 ёшли рафиқаси Жойс биргаликда 77 йил умр кечириб, касалхонада бир кунда вафот этди, дея хабар бермоқда «Вести.ru». Шифохона ходимлари қарияларни ёнма-ён каравотга ётқизиб қўйди, улар бир-бирларининг қўлларини тутиб, икки соатлик фарқ билан оламдан ўтди.
Фрэнк ва Жойс 14 ёшлигида танишиб қолган ва уч йилдан сўнг турмуш қурган. Эр-хотиннинг беш фарзанди, 12 невараси, ўн эвараси ва икки чевараси бор.
Сўнгги йилларда Фрэнк юрак фаолиятидаги етишмовчиликдан азоб чеккан. У дастлаб уйда беш ҳафта ётган, сўнг касалхонага даволаниш учун жойлашган. Жойс турмуш ўртоғини кўришга ҳар куни борган, аммо ўзи ҳам хасталаниб қолган.
Чол-кампир алоҳида палаталарда ётган, уларни ўлимидан бироз олдинроқ ёнма-ён жойлаштиришган ва умрларининг сўнгги лаҳзаларини биргаликда ўтказишларига қўйиб беришган.
Изоҳ (0)