Франция президентлигига сайловнинг биринчи тур натижалари эълон қилингач, Европа фонд майдонидаги ўсиш европалик бойларнинг давлати 27 миллиард долларга ортишига олиб келди. Бу ҳақда Bloomberg’га таяниб, «РБК» хабар берди.
Bloomberg Billionaires Index’нинг маълумотларига кўра, Европа бозорларидаги ўсиш 17 ойдаги максимумгача етди ва индекснинг европалик иштирокчилари капиталини 2,6 фоиз ўсишига олиб келди.
Бир кун давомида бойлиги энг кўп ортган бизнесмен Zara бренди асосчиси, испаниялик Амансио Ортега бўлди. 24 апрель куни унинг капитали 2,7 миллиард долларга ортди.
Францияда президентлик сайловининг биринчи тури 23 апрель куни бўлиб ўтди. Унга кўра, «Олға!» ҳаракати асосчиси Эмманюэль Макрон 24,01 фоиз овоз тўплаб, биринчи ўринни эгаллади, унга энг яқин масофага келган рақиби эса 21,3 фоиз овоз тўплаган «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пен бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)