Оғир юк машинаси Шанхайдаги қадимий Вайбайду кўпригининг пўлат конструкцияси ён қисмига келиб урилди. Аварияда қурбонлар бўлмади, бироқ кўприкка сезиларли зиён етди, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса 25 апрель, сешанба куни тонгда рўй берди. Кўприкда ҳаракатланаётган юк машинаси тўсатдан бошқарувни йўқотди ва кўприкнинг қатнов қисмини йўловчилар йўлагидан ажратувчи пўлат конструкцияга келиб урилди.
Тўқнашув туфайли конструкция устунларидан бири жиддий шикастланди. Ҳайдовчи енгил жароҳат олди.
Маълумот учун, 1907 йилда қурилган ва Сучжоу дарёсининг икки қирғоғини бирлаштирувчи Вайбайду кўприги Шанхай маданий мероси объектлари қаторига киради. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)