Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллиги Орегон штатида Анна Репкина ўлдирилганини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз ўлдирилган аёлнинг қариндошларига хабар бердик, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибмиз. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятга маиший можаро сабаб бўлган. Гумонланувчи қўлга олинди», — дея маълум қилди консуллик вакили.
Россиялик аёл АҚШга 1 март куни келган ва Корваллис шаҳрида яшаган. Унинг ўлдирилишида маҳаллий фуқаро Уильям Харгроув гумон қилинмоқда.
Округ прокурори ўринбосари Эми Матускога кўра, Харгроув Анна Репкина ва яна бир аёл билан ишқий муносабатларда бўлган. Анна эса улардан бирини танлашни талаб қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)