Ўз жонига қасд қилишга ундаганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги қонун лойиҳаси Бразилия Миллий конгресси қуйи палатасига кўриб чиқиш учун йўналтирилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳужжат муаллифи депутат Ауреу Лидиу айтишича, ушбу ташаббус Жанубий Америка мамлакатида оммалашиб бораётган «Кўк кит» ўйини билан боғлиқ, у тахминларга кўра, фойдаланувчиларни ўз жонига қасд қилишга ундайди.
Айни пайтда Бразилияда ўз-ўзини ўлдиришга ундаганлик учун икки йилдан олти йилгача қамоқ жазоси тайинланади. Депутат Лидиу ушбу қамоқ муддатини учдан бир ҳиссага кўпайтиришни таклиф қилмоқда.
Изоҳ (0)