Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши ҳақидаги референдум (Brexit) якунлари Бирлашган Қиролликда 8 июнь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларидан сўнг қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Европарламент раиси Антонио Таяни Британия бош вазири Тереза Мэй билан музокаралар якунларига кўра маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Агар сайловлардан кейин Буюк Британия 50-модда (Лиссабон битимининг у ёки бу мамлакатнинг Евроиттифоққа аъзолигини тўхтатиш ҳақидаги музокаралар жараёнини ишга туширувчи моддаси)нинг амал қилишини бекор қилишни истаб қолса, жараён жуда оддий бўлади, — деб ҳисоблайди Евроиттифоқ раиси. — Агар Лондон қолишни истаганида, бу ҳамма учун манфаатли бўларди. Мен хурсанд бўлардим».
Шу билан бирга у якуний қарорни Евроиттифоқнинг қолган аъзолари қабул қилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)