Япония ҳарбий-денгиз кучларининг ракетали эсминецлари — «Асагара» ва «Самидарэ» АҚШнинг Carl Vinson атом авианосеци бошчилигида етиб келаётган зарбдор гуруҳи билан биргаликда ўқув машғулотларида қатнашиш учун Кюсю оролидаги Сасебо ҳарбий-денгиз базасидан чиқди. Келаси ҳафта бошида бу қўшилма Корея ярим оролига яқинлашиб, Япон денгизига кириши кутилмоқда. Бу ҳақда NHK телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Шу билан бирга, гуруҳнинг ҳаракатланиш графиги узил-кесил белгиланмаган, унинг япон кемалари билан ҳарбий машқлар ўтказиш муддатлари ҳозирча келишилмоқда.
NHK таъкидлашича, АҚШ ва Япония ҲДКнинг Корея ярим оролида ҳамкорликни машқ қилиши КХДРга тийилиш таъсирини ўтказишга қаратилган. Вашингтон ва Токио Пхеньян 25 апрелда нишонланадиган Корея халқ армиясининг 85 йиллиги муносабати билан янги ядро синовини ўтказиши ёки баллистик ракета учиришини истисно қилмаяпти.
Изоҳ (0)