АҚШ томонидан Суриядаги ҳарбий аэродромга берилган зарба Вашингтон уруш йўлини танлаганини англатади. Бу ҳақда Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод Euronews телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Америка халқига берган ваъдасига қарамай, жаноб Трамп уруш йўлини танлади. Мен бу ҳақда олдин ҳам гапирганман ва яна такрорлайман: мазкур уруш АҚШ бутун дунёда етакчилигини бой беришига олиб келади. Бунинг кўплаб сабаблари бор.Аҳмадинажодга кўра, Суриядаги инқироз жанг-жадалсиз услублар, мамлакат суверенитетининг ҳурмат қилиниши ва мамлакат халқи манфаатларига таяниши лозим. Эрон, АҚШ, Россия, Саудия Арабистони ва Туркия эса Сурияда тинчлик ҳукм суриши йўлидаги ҳаракатларини бирлаштириши талаб этилади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Маҳмуд Аҳмадинажод, Эроннинг собиқ президенти
Изоҳ (0)