Эронни 2005—2013 йилларда бошқарган Маҳмуд Аҳмадинажод президентлик сайловларида номзод сифатида рўйхатдан ўтишга қўйилмади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Олдинроқ Аҳмадинажод номзод сифатида қайд этилиш учун ҳужжатларни топширган, ҳатто рўйхатдан ўтганлиги ҳақида хабарлар ҳам тарқалганди.
Мазкур қадам мамлакатнинг диний етакчиси оятуллоҳ Али Ҳоманаийга қарши чиқиш сифатида баҳоланди: у собиқ президент ушбу сайловларда иштирок этишдан бош тортиши лозимлигини билдирганди.
Қайд этиш жоизки, мамлакатнинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний номзодлар қаторига кирди.
Президентлик сайлови кампанияси номзодларини рўйхатга олиш 10 апрелдан бошланди. Сайлов 19 май кунига белгиланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)