Қирғизистон расмийлари Санкт-Петербург метросидаги терактга алоқадорликда гумон қилинаётган Акбаржон Жалилов ва Аброр Азимовнинг мамлакат ҳудудида террорчи ташкилотлар томонидан ёлланганини аниқламади. Бу ҳақда Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги юқори мартабали манба маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Жалилов ва Азимов Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган вақтда радикал, экстремистик ёки террорчи гуруҳлар вакиллари билан алоқада бўлмаганлиги аниқланди», — дея таъкидлади манба.
Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилига кўра, Санкт-Петербург метросидаги теракт ташкилотчиси ва ижрочиси эканлиги тахмин қилинаётган шахслар мамлакат ИИВ профилактик ҳисобида турмаган ва «радикал қарашлар тарафдорларининг хавфли тарафдорлари» рўйхатига киритилмаган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)