Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари Давлат раҳбарлари кенгаши ва ШҲТ бошқа низомий органларининг бўлажак мажлислари, шунингдек, ташкилот ташқи ишлар вазирларининг учрашувига тайёргарликнинг бориши юзасидан фикр алмашди.
Кун тартиби, имзолаш учун киритиладиган ҳужжатлар рўйхати лойиҳалари ҳамда ШҲТ доирасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)