Жорий йилнинг 6 апрелида Бухоро шаҳридаги «Заргарон Плаза» меҳмонхонаси ўзининг янги биносини расман фойдаланишга топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Меҳмонхона маъмуриятининг фикрича, янги бино ўзининг замонавий архитектура ва техник ечими, яратилган қўшимча қулайликлар ва юқори сифатли жиҳозлар билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» томонидан тўрт юлдузли меҳмонхоналарга қўйиладиган талабларга жавоб бериши мумкин.
Ғарб ва шарқона услубда қурилган меҳмонхонанинг янги биноси бир вақтнинг ўзида 60 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Номер фонди 29 та хонани ташкил этган бўлиб, улардан 28 таси икки кишилик, биттаси эса уч кишилик хона ҳисобланади.
Меҳмонхонада хорижий ва маҳаллий сайёҳларга сифатли ва замонавий хизмати кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)