• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилмоқда

    Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилмоқда. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 апрелдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Фармоннинг расмий шарҳида қайд этилишича, янги вазирликнинг ташкил этилиши «уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида барча ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги уйғунлашган технологик занжирини шакллантириш асосида уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, кўп хонадонли уйларнинг сақланиши талабларига риоя этилиши устидан техник назоратнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг иш сифатини ошириш ва молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш»га йўналтирилган.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган 4 мингдан зиёд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати 32,4 мингдан ортиқ кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатмоқда. Ўтган давр мобайнида аҳоли нуфуси муттасил ўсиб боришига қарамасдан, аҳолини уй-жой билан таъминлаш даражаси киши бошига 1991 йилдаги 12,4 квадрат метр ўрнига ўртача 15,2 квадрат метрга етди.

    Шу билан бирга, уй-жой коммунал соҳасининг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш асосида зудлик билан ҳал этилиши лозим бўлган қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди. Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятини етарлича мувофиқлаштирмаяпти. Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш борасида комплекс ёндашувнинг йўқлиги аҳолига сифатли ва кафолатли коммунал хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга тўсиқ бўлмоқда ва уй-жой мулкдорларининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

    Кўп хонадонли уй-жой фондини тегишли даражада сақлашни назорат қилиш ташкил этилмаган, кўп ҳолларда уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва унда аҳолининг хавфсиз яшаши бўйича белгиланган талаблар бузилишига йўл қўйилмоқда. Бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш ишларини бажаришга оид қоида ва муддатларга риоя этилмаяпти, эски уйларни бузиш бўйича ишлар олиб борилмаяпти, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг ҳолати санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига тўлиқ жавоб бермайди.

    Аҳоли сифатли ичимлик суви ва марказлаштирилган иссиқлик таъминоти билан етарли даражада таъминланмаяпти.

    Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг таркибида Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳамда унинг туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.

    Қуйидагилар давлат бошқарув органи сифатида мазкур вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

    • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсати юритиш ва идоралараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
    • кўп хонадонли арзон уй-жойлар қуриш давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш, бундай уй-жойларни, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини барпо этиш бўйича буюртмачи вазифасини бажариш, эски ва авария ҳолатидаги уйларни бузишни ташкил этиш;
    • уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва эксплуатация харажатларини белгилаш талабларига, кўп хонадонли уйлардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолатда сақлаш;
    • аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлиқ ҳолда, сув таъминоти ҳамда канализация объектларини ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли амалга оширилишини ташкил этиш, соҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни таъминлаш;
    • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технология ҳамда ускуналарни жорий этиш, жумладан, уй-жой коммунал хўжалик объектларини замонавий ҳисобга олиш-ўлчаш приборлари билан таъминлаш, қурилиш-монтаж ишлари таннархини камайтириш имконини берадиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган замонавий, сифатли қурилиш материаллари ва буюмларидан кенг фойдаланиш;
    • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда, уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг замонавий шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
    • Молия вазирлиги билан келишган ҳолда сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти бўйича хизмат кўрсатиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга доир комплекс тадбирларни амалга оширишга қаратилган тариф сиёсатини шакллантириш;
    • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, уларни, жумладан, хорижда ўқув стажировкаларини ўтказиш орқали қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотлар, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш.
    Шунингдек, Вазирлик таркибида Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида унинг ҳудудий инспекциялари ташкил этилди.

    Қуйидагиларни назорат қилиш Инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

    • кўп хонадонли уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудлар тозалигини тегишли равишда сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришига йўл қўймаслик;
    • умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйлар ичидаги муҳандислик-коммуникацияларни таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли амалга ошириш қоидаларига риоя этиш;
    • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш соҳасига оид меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
    • кўчмас мулк эгаларининг кўп хонадонли уйларни капитал таъмирлаш учун тўпланадиган маблағидан мақсадли фойдаланиш.
    Фармонда вазирлик таркибида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларини, биринчи навбатда, кўп хонадонли арзон уй-жой фонди, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, капитал ҳамда жорий таъмирлаш, махсус техника ва ускуналар, машина ва механизмлар билан таъминлаш ҳамда бошқа мақсадларга йўналтириш кўзда тутилган.

    Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш учун жалб этиладиган кредитлар, жумладан, халқаро молия институтлари ва банкларнинг имтиёзли кредитлари, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушган маблағлар, ичимлик суви таъминоти хизматлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда белгилайдиган махсус устамалар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма манбалари ҳисобланади.

    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга, хизмат кўрсатувчи банкларда сув таъминоти ташкилотларига ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама маблағларини тўплаш учун махсус ҳисобрақам очишни ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига маблағлар йўналтиришини таъминлаш кўзда тутилган.

    Шу билан бирга, Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳузурида «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхоналари ва уларнинг шаҳар ва туман филиалларини ташкил этиш кўзда тутилган. Ташкил этиладиган ушбу унитар корхоналар зиммасига хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки турар жой ва нотураржой иншоотлари мулкдорлари билан шартнома асосида кўп хонадонли уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича тизимли ишларни самарали ташкил қилиш, кўп хонадонли уй-жой фондини мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш, кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш вазифалари юклатилган.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    19.04.2017, 23:01   Изоҳ (0)   13882
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухоро ҳокимлигига уч ойда 1755 та мурожаат келиб тушди. Бу ўтган йилга нисбатан 292 фоизга кўп

    19.04.2017, 22:07

    Қорақалпоғистон маданият ва спорт ишлари вазири Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри директори билан «ўрин алмашди»

    19.04.2017, 21:36

    Шофирконда банклар аҳолига 200 туп лимон кўчати етказиб берди. Режа бўйича 8460 туп кўчат етказилиши керак эди

    19.04.2017, 21:18

    Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари тайинланди

    19.04.2017, 20:55

    Бухоро вилоят маданият ва мудофаа бошқармалари раҳбарлари ўзгарди

    19.04.2017, 20:32

    Тошкент туманларининг янги ҳокимлари, бузилиши бошланган гаражлар, Самарқандда ёниб кетган «бензин ташувчи» ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    19.04.2017, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яман ҳусийлари Қизил денгизда бир ҳафта ичида 2 та юк кемасини чўктирди (видео)

    Дунё | 10 июл, 11:40

    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

    Реклама | 10 июл, 10:30

    Хаби Алонсо: “Бу ўйин бизга сабоқ бўлди”

    Спорт | 10 июл, 11:30

    Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 6 самарали ичимлик

    Саломатлик | 10 июл, 11:20

    АҚШ БМТ вакилига Ғазога ҳужумни қоралагани ва ХЖСни қўллагани учун санкция киритди

    Дунё | 10 июл, 11:10

    Иссиқ кунларда нима ичиш ва ичмаслик керак?

    Маслаҳатлар | 10 июл, 10:55

    Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти тасдиқланди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:45

    Инсоннинг ўзига ёқмайдиган ишда ишлаши руҳий муаммоларни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 10 июл, 10:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.