Баҳром Шарипов «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Ҳукумат портали.
Хабар беришларича, Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори 12 апрель куни имзоланган.
«Газета.uz»нинг қайд этишича, ипакчилик соҳасини тубдан яхшилаш устида ишлайдиган «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ўзбекистон Президентининг 29 мартдаги қарори билан ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)