АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обама дам олиш кунини миллиардер Дэвид Геффеннинг яхтасида Француз Полинезиясида ўтказди. Бу ҳақда, The Daily Mail нашрига таяниб, Forbes хабар берди.
Барак ва Мишель Обама 14 апрелда тезюрар катерда Геффеннинг яхтасига етиб келган.
Яхтада уларга телебошловчи Опра Уинфри, мусиқачи Брюс Спрингстин ва актёр Том Ҳэнкс ҳамроҳлик қилгани айтилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)