Туркия мухолифати мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдум натижаларини бекор қилиш ҳақида Олий сайлов комиссиясига сўров жўнатди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, норозиликка овозларни санаш вақтида тегишли муҳр қўйилмаган бюллетенларнинг ҳам ҳисобга олингани сабаб бўлган.
Аввалроқ ЕХҲТ миссияси Туркиядаги референдумни танқид остига олгани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)