Қирғизистон махсус хизматлари Санкт-Петербург метрополитенида терактни уюштирган одамнинг шахсига аниқлик киритиш масаласида Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айимкан Қулукеева маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Ҳамкорликка зарурат туғилса, Қирғизистон ҳамда Россия махсус хизматлари орқали алоқа амалга оширилади», — деди Қулукеева. Унинг сўзларига кўра, 3 апрель куни Санкт-Петербургда амалга оширилга терактни ташкиллаштиришда гумонланаётган Аброр Азимов «Россия фуқароси ҳисобланади».
Аввалроқ, рус ҳамда қирғиз ОАВ Азимовни Қирғизистон фуқароси дея хабар тарқатган эди.
6 апрель куни Россия тергов қўмитаси терактни амалга оширганликда гумон қилиб саккиз кишини: Сайфулла Ҳакимов, Иброҳимжон Эрматов, Дилмурод Мўйдинов, Баҳром Эргашев, Аъзамжон Маҳмудов, Маҳамадюсуф Мирзаалимов, Шоҳиста Каримова ва Содиқ Ортиқовларни қўлга олган эди.
17 апрель куни гумонланувчиларнинг тўққизинчиси — Аброр Азимов Москва вилоятида қўлган олинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)