АҚШ мудофаа вазири Жеймс Меттис мамлакат ядро салоҳиятини бугунги таҳдидларга мувофиқлигини баҳолаш жараёнини бошлашга кўрсатма берди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Дана Уайт маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Вазир Меттис ҳужжатни тайёрлашга киришишни буюрди. Бу билан вазирнинг биринчи ўринбосари Роберт Уорк ва штаб бошлиқлари қўмитаси раисининг ўринбосари Пол Селва шуғулланади», — дея таъкидлади Дана Уайт.
Мудофаа вазирлиги вакилига кўра, ҳисоботни тайёрлашда мамлакатнинг идоралараро тизимлари ҳам иштирок этади. Якуний ҳужжат йил охирида президент Дональд Трампга тақдим этилади.
Охирги бор бундай ҳисобот 2010 йилда Барак Обама учун тайёрланган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)