Японияда аёлларнинг танк, разведка ва пиёда бўлинмаларига олинишига чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Томоми Инада маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз бугунги кун талабига жавоб берадиган жозибадор мудофаа кучларини шакллантиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Деярли барча чекловларни бекор қиламиз ва аёллар ҳарбий хизматга жалб этилишига кўмаклашамиз», — дея таъкидлади Томоми Инада.
Олдинроқ Японияда аёлларни ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларига аёлларни қабул қилишга рухсат берилган эди. Улар раҳбарлик лавозимлари, жумладан, жанговар кемалар капитанлигига тайинланишга улгурди.
Ҳозирда мамлакат қуролли кучларида аёлларнинг радиоактив материалларга алоқадор махсус қўшинлар, шунингдек, сув ости кемаларида хизмат қилишига қўйилган чекловлар қолмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)