15 апрель куни Самарқанд шаҳрида трамвайлар ҳаракатига расман старт берилди. ЎзА ахборотига кўра, трамвай қатнови йўлга қўйилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзи иштирок этган.

«Давлатимиз раҳбари ‘Тарих музейи’ бекатидан ‘Темирйўл вокзали’ бекатигача вилоят фаоллари билан бирга трамвайда келди», — деб ёзади ЎзА.

Ижтимоий тармоқларда эса Самарқанд шаҳрида йўлга чиққан биринчи трамвайнинг ортидан мамлакат раҳбарияти кортежи ҳаракатланаётгани акс этган видеолавҳалар эълон қилинди.

Хабар беришларича, трамвайдаги «самимий мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳудудларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз борган».

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!