Франция ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро 15 апрель куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, юқори мартабали меҳмон шу куни ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан учрашган.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, Жан-Марк Эро Ўзбекистонга ташрифи давомида мамлакат бош вазири Абдулла Арипов, ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашади.
Учрашувлар давомида муҳим аҳамиятга эга минтақавий ва халқаро масалалар, хусусан, террорчиликка қарши кураш ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш кабилар муҳокама қилинади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)