Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди ва фуқаролар ва ходимлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Ушбу қабулхонада иш жараёни замонавий ахборот технологиялари асосида йўлга қўйилган. Фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун зарур қулайликлар яратилган», — деб ёзади ЎзА.
Қабулхона Самарқанд шаҳри, Даҳбед кўчаси, 32-уйда жойлашган.
Ўзбекистон Президенти Халқ қабулхоналари халқ билан мулоқот учун эркинлик ва қулайлик яратгани, энди асосий эътиборни одамларни рози қилишга қаратиш зарурлигини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)