Нью-Йоркда 10 апрель, душанба куни бўлиб ўтган савдоларда Tesla’нинг акциялари 3,4 фоизга ўсди. Компаниянинг умумий капитализация қиймати 51 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Bloomberg нашрига таяниб, Meduza хабар берди.
Бўлиб ўтган савдолар туфайли Tesla капитализация бўйича АҚШдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчига айланди. Илон Маск томонидан асос солинган компания GM концернини 1,7 миллиард долларга ортда қолдирди.2017 йил 5 апрелда Tesla капитализация бўйича Ford компаниясидан ўзиб кетиб, уни иккинчи ўринга тушириб қўйган эди.
Юқори капитализацияга қарамасдан, Tesla ҳозирча йўқотишлар билан ишламоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, 2017 йилда компаниянинг зарари қарийб бир миллиард долларни ташкил қилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)