АҚШ президенти Дональд Трампга тегишли бўлган Trump Organization компаниясининг бўлинмаси — Нью-Йоркдаги Trump Models агентлиги яқин орада ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда Mother Jones журнали маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Нашр агентлик президенти Корин Николаснинг бизнес бўйича шерикларга тарқатилган электрон мактубига таянмоқда.
«Trump Organization мода индустриясини тарк этишга қарор қилди. ‘Коинот гўзали’ танловига эгалик ҳуқуқи сотиб юборилганидан сўнг компания кўчмас мулк соҳасидаги асосий бизнеси, хусусан, меҳмонхоналар ва гольф-клублар қурилишига диққатини жамлашга қарор қилди. Шу сабабли 18 йил аввал асос солинган Trump Models яқин орада ўз фаолиятини тўхтатади», — дейилади мактубда.
Агентлик раҳбари АҚШ президенти акцияларининг 85 фоизига эгалик қиладиган Trump Models айнан қайси санада ёпилишига аниқлик киритмади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)