Корея ярим оролига жанговар авиагуруҳ юборилиши АҚШнинг тажовузкорона ниятларини исботламоқда. Бу ҳақда КХДР ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Карл Вилсон авиаташувчисининг Корея ярим ороли қирғоқларига жўнатилиши АҚШнинг КХДРга ҳужум қилиш сценарийси жиддий босқичга ўтганини кўрсатмоқда. АҚШ ҳарбий ҳаракатларни танлаган бўлса, КХДР бунга исталган шаклда жавоб қайтаришга тайёр», — дейилади баёнотда.
Шимолий Корея ТИВга кўра, КХДР тинчликни сўраб олмайди, бироқ доим «ўзини қурол кучи билан ҳимоя этишга тайёр».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)