Тайвань парламенти ит ҳамда мушук гўштини сотиш, сотиб олиш ва истеъмол қилишни тақиқлади. Қонунни бузганлар 50 мингдан 2 миллион тайван долларигача (1,6 мингдан 65 минг АҚШ доллари) жаримага тортилиши мумкин, деб хабар қилди Meduza.
Қонун лойиҳасини тақдим этган Ван Юй-Минь баъзи ҳудудларда мушук ва ит гўштини истеъмол қилиш тақиқлаб бўлингани, бироқ Хитой Республикаси бу каби қонунни миллий даражага кўтарган биринчи Осиё давлатига айланганини сўзлади.
Шунингдек, ўзгартириш ҳайвонларни таҳқирлашга нисбатан кескин чоралар қўллашни белгилайди. Эндиликда бунинг учун икки йилгача, жиноят қайтарилса беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Қонун чиқарувчилар ҳайвонларни мотоцикл ёки автомобилга боғлаб «сайр» қилдиришни ҳам тақиқлади.
Ўзгартириш парламент томонидан маъқуллангач, ҳукумат ҳамда президент томонидан ҳам маъқулланиши керак. 2017 йил апрель ойининг охирида қонун кучга кириши кутилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)