АҚШ президентининг ўғли Эрик Трамп опаси Иванканинг Сурияга зарба бериш борасидаги қарорга муҳим таъсир кўрсатганини тасдиқлади. Бу ҳақда The Daily Telegraph газетасига таяниб, «ТАСС» хабар қилди.
«Иванка — уч боланинг онаси ва у ўз таъсир доирасидан фойдаланмоқда», — деди Эрик.
Аввалроқ, Independent газетаси отасининг Сурияга зарба беришида айнан Иванка асосий рол ўйнагани ҳақида ёзган эди.
Шунингдек, газета Британиянинг Вашингтондаги элчиси Ким Даррохнинг мамлакат бош вазири Тереза Мэй ва Ташқи ишлар вазири Борис Жонсонга юборган дипломатик ахбороти билан таниш бўлган манбаларга таянган.
Иванка Трамп телевидение орқали кўрсатилган Идлиб провинциясида ҳалок бўлганларнинг расмларига ўзининг Twitter’даги саҳифасида шарҳ бериб, «Юрагим парчаланди, менинг жаҳлим чиқяпти», деб ёзган эди.
Британия элчиси телеграммада Дональд Трампга қизи кутилгандан ҳам кучлироқ таъсир қилганини маълум қилган. Натижада Трамп Сурияга нисбатан сиёсатини 180 даражага ўзгартириб, ҳукумат кучларига зарба беришга қарор қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)