Сурия ҳарбийлари АҚШ Хомсдаги Шайрат авиабазасига зарба беришидан олдин самолётларнинг аксарият қисмини эвакуация қилишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга кўра, самолётлар бошқа аэродромга кўчирилган. Базада қолган бир нечта ҳарбий машиналар зарарланган.
АҚШ қуролли кучлари жумага ўтар кечаси Дональд Трампнинг буйруғи билан Суриянинг Хомс провинциясида жойлашган аэродромга ракета зарбалари берган. Авиазарба 4 апрелда Суриянинг Идлиб провинциясида қўлланилган кимёвий қуролга жавоб бўлган. АҚШ раҳбарияти тахмин қилинаётган кимёвий ҳужум айнан шу аэродромдан бошланган деб ҳисобламоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)