Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трампнинг Суриядаги авибазага зарба бериш қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлади, деб ёзади «Интерфакс».
«АҚШ президенти бугун ҳам гаплари, ҳам ҳаракатлари билан кимёвий қуролнинг қўлланилиши ва тарқатилишига йўл қўйилмаслиги ҳақида кучли ва аниқ сигнал юборди. Исроил президент Трампнинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлайди», — дейилади бош вазир Twitter’га жойлаган постда.
У, шунингдек, АҚШнинг хатти-ҳаракатлари нафақат Асадни, балки Теҳрон ва Пхеньянни ҳам ўйлашга мажбур қилишига умид билдириб қолди.
Изоҳ (0)