АҚШ Суриянинг Хомс провинциясидаги Шайрат авиабазасига берган ракетали зарба натижасида тўрт нафар суриялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru» Суриядаги Инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан мониторинг марказига таяниб.
Марказ маълумотларига кўра, Америка қанотли ракеталари билан берилган зарба Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари базасини деярли тўлиқ вайрон қилган.
Ҳужум натижасида Сурия армиясининг тўрт нафар ҳарбийси, шу жумладан, бир офицер ҳалок бўлган.
Сурия мудофаа вазирлиги ҳозирча АҚШнинг аэродромга ҳужуми натижасида қурбон бўлганлар ва жабрланганлар бўйича расмий баёнот билан чиқмади.
7 апрелга ўтар кечаси АҚШ Хомс провинциясидаги Сурия ҲҲК аэродромига зарба берди. Пентагон маълумотларига кўра, авиабаза ҳудудига қарата 59 та Tomahawk қанотли ракетаси учирилган.
Изоҳ (0)