Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Санкт-Петербург метрополитенида 3 апрелда юз берган терактдан сўнг Тошкент метрополитенида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда 6 апрелда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Хабар берилишича, метро бекатларидаги йўловчилар сонини ҳисобга олган ҳолда маълум бекатларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қўшимча ходимлари жалб этилди. Санкт-Петербург метросида юз берган воқеадан сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти Тошкент метроси бекатларини айланиб чиқиб, хавфсизлик чоралари қай даражада эканлигини ва қўриқлаш хизмати ходимлари ишининг самарадорлигини назоратдан ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Санкт-Петербург метросининг «Сенная плошчад» ва «Технологический институт» бекатлари оралиғида портлаш юз берган эди. Портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ одам тан жароҳати олган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)