• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пухта ва аниқ мақсадли саъй-ҳаракатлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини оширишга мустаҳкам замин яратмоқда

    2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда уни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида озиқ-овқат хавфсизлигини ­таъминлаш, аҳолига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда ­истеъмол товарларини узлуксиз етказиб бериш, ички бозорда ­нарх-наволар сунъий кўтарилишининг олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    Озиқ-овқат хавфсизлиги кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалиги ривожи билан узвий боғлиқ. Бироқ, шундай бўлса-да, аҳолини кундалик истеъмол маҳсулотлари билан барқарор таъминлашда минглаб ташкилот ва ишлаб чиқариш қувватлари ҳам ҳал қилувчи ўрин тутади.

    Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатда 10 мингга яқин озиқ-овқат саноати корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 18 фоиздан кўпроқни ташкил қилади. Бунда озиқ-овқат бозорининг асосий иштирокчилари бўлган «Ўзбекозиқовқатхолдинг», «Ўздонмаҳсулот», «Ўзвиносаноат-холдинг» компаниялари, шунингдек, хусусий ишлаб чиқариш субъектларининг салмоқли ҳиссаси бор.

    Айтиш жоизки, тизимдаги корхоналар бугунги бозор талабларига тез мослашиши, ишлаб чиқаришни мобил ташкил қила олиши билан ажралиб туради. «Молочний домик» бренди остида сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқараётган корхона фаолияти бунга мисол бўла олади.

    Гап шундаки, унинг жамоаси нафақат маҳсулот сифатини яхшилашга интилмоқда, балки маркетинг йўли билан харидорларга яқинлашиш пайидан бўлмоқда. Яъни пойтахтимиздаги 70 дан ортиқ «савдо уйча»лари орқали аҳолига творог, қаймоқ, қатиқ ва бошқа сут маҳсулотлари етказиб берилаяпти.

    Хорижнинг энг илғор технологик линиялари билан жиҳозланган шу каби озиқ-овқат саноати корхоналарида сифат менежменти тизими жорий қилингани тайёрланаётган маҳсулотлар хавф­сизлиги ва рақобатдошлиги таъминланишида муҳим омил бўлмоқда. Бинобарин, экспорт ҳажмини ошириш «Ўзбек­озиқовқатхолдинг» компанияси зиммасидаги асосий вазифалардан биридир. Шу мақсадда юртимиз ҳамда хорижда ўтказилаётган кўргазма ва ярмаркаларда фаол иштирок этиш, логистика марказлари ташкил қилиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилаётир.

    Маълумки, озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат сақлаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам дунёда товарлар тақсимотида, жумладан, тез айнийдиган истеъмол товарларини тақсимлашда логистика марказларининг роли ва таъсири ғоят катта. Шу маънода, мамлакатимизда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, 2020 йилга қадар мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш бўйича 14 та савдо-логистика марказини очиш кўзда тутилгани қувонарлидир. Уларни барпо этишда маҳсулотларни сифатли ташиш, сақлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш, сертификатлаш ҳамда экспорт қилишни таъминлайдиган тегишли инфратузилма бўлишига алоҳида эътибор қаратил­моқда.

    Соҳада олиб борилаётган ана шундай тизимли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон жуда қисқа давр ичида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчидан экспорт қилувчи мамлакатга айланди. Ҳозирги пайтда сархил ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларимиз дунёнинг элликдан ортиқ давлатига сотилаяпти. Охирги йилларда маҳсулотларимизни импорт қиладиган давлатлар сафи АҚШ, Испания, ­Австрия, Польша, Италия, Япония, Швейцария ва бошқа давлатлар билан янада кенгайди. Мисол учун, Польшада Ўзбекистоннинг қуритилган ошқовоқ, анжир, ўрик ҳамда олхўри маҳсулотларига ­талаб катта бўлса, Корея Республикасидаги истеъмолчилар гилосимизга бўлакча меҳр қўйган, ушбу мамлакатда қовунларимиз бозори ҳам чаққон. Испанлар эса юртимизда етиштирилган бодринг, сархил салат маҳсулотларини севиб истеъмол қилишмоқда. Ловия, нўхат, ошқовоқ, қуритилган сабзи эса австрия­ликларда катта қизиқиш уйғотаяпти.

    Мазкур йўналишдаги ишлар кўлами келгусида ортиб бораверади. Негаки, биргина 2016—2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш дастурига мувофиқ, 596 миллион АҚШ долларилик 180 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Яқинда Москва шаҳрида бўлиб ўтган «ПродЭкспо — 2017» халқаро кўргазмасида эришилган натижалар савдо-иқтисодий соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ташкил қилиш бўйича олиб борилаётган салмоқли ишларнинг ўзига хос кўзгуси бўлди, десак, муболаға эмас. Ушбу тадбирлар якунида жами 74 миллион АҚШ долларилик сархил ҳамда қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлар савдоси бўйича ­битим имзоланди.

    Германия пойтахтида бўлиб ўтган «Яшил ҳафта — 2017» ярмаркаси доирасида эса 151,1 миллион долларлик шартномалар тузилди.

    Булар республикада озиқ-овқат саноатини ислоҳ қилиш, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бераётган беқиёс самаралардан бир шингил, холос. Зеро, пухта ўйланган ва аниқ мақсадли саъй-ҳаракатлар нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балки мамлакатимиз экспорт салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқаришга мустаҳкам замин яратмоқда.

    Саид Раҳмонов,

    «Халқ сўзи» мухбири.

    06.04.2017, 12:26   Изоҳ (0)   7318
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвада шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган тадбир ўтказилди

    06.04.2017, 10:17

    Ижтимоий сўров: Ўзбекистон фуқароларининг 83,5 фоизи Ҳаракатлар стратегиясини қўллаб-қувватлайди

    06.04.2017, 10:09

    Россия ва Ўзбекистон ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кучайтиради

    06.04.2017, 09:55

    Ўзбекистон Россиянинг бир қатор маҳсулотларига акциз солиқларидан воз кечди

    06.04.2017, 09:34

    Юнусобод ва Олмазор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди

    06.04.2017, 09:13

    Тошкентда янгиланган БМТ экобоғи очилди

    06.04.2017, 09:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.