Янги ўқув йилидан (2017−2018) бошлаб Ўзбекистон қуролли кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлардан тавсияномаларга эга абитуриентларга кириш тестларида тўплаган балларининг 50 фоизи қўшиб берилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 апрелда имзоланган қарорида тасдиқланган. Олдинроқ бу имтиёз 27 фоизга тенг эди.
Мазкур имтиёз мамлакатнинг турли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлайдиган барча олий ўқув юртларига тегишли. Имтиёзга эга бўлишнинг бошқа шартлари ўзгаришсиз қолган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)