Ўзини мустақил деб эълон қилган «Донеск халқ республикаси» Мудофаа вазирлиги 1 апрель, шанба куни кириб келиши билан ўт очишни тўхтатиш тартибига риоя этилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда, вазирлик вакилига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз 00:00 дан бошлаб ўт очиш тўхтатилганини қайд этмоқдамиз. Биз сулҳга риоя этяпмиз. Бироқ бунгача Украина томони ‘ДХР’ жанубидаги аҳоли пунктларидан биридаги турар жой мавзесини ўққа тутаётган эди. Мактаб биносига зарар етган», — деди манба.
Аввалроқ 1 апрелдан бошлаб Донбассда сулҳ ўрнатилиши ҳамда ўтиш жойларининг тонгги ва кечки иш вақтларини хотира кунлари ва пасха байрамларига қадар узайтириш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)