Қрим Украинага қайтарилмагунига қадар, АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилмайди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилди, дея хабар бермоқда CNN.
«Украинага АҚШ ва НАТО томонидан кўрсатилаётган кўмак барқарор бўлиб қолаверади. Вазирлик даражасидаги ҳар бир учрашув ва саммитларда таъкидлаганимиздек, Россия Украинага қарши тажовуз кампаниясини бошлаганидан бери, НАТО бўйича иттифоқчилар Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлаб келмоқда», — деди Тиллерсон Брюсселда бўлиб ўтган НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувида.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россиядан Минск келишувларини бажаришни талаб қилишда давом этади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)