АҚШ 1 апрелдан эътиборан БМТ Хавфсизлик кенгашида раислик қилувчи мамлакатга айланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, халқаро ташкилотнинг энг асосий тузилмасига илк бор Никки Ҳейли раҳбарлик қилади, у айни вақтда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимида иш олиб бормоқда.
Аввалроқ Никки Ҳейли АҚШ президенти Дональд Трампнинг кўрсатмасига мувофиқ, БМТни молиялаштиришни қисқартириш чораларини излаётгани ҳақида хабар берилган эди. Агар АҚШ халқаро ташкилотни молиялаштиришни қисқартирса, бундан тинчликпарварлик кучлари жабр кўриши мумкин.
92 минг кишилик тинчликпарвар кучлар таъминоти сўнгги 20 йил ичида йилига 8 миллиард долларгача ўсди, чунки БМТ қўшинлари ҳозирда шунчаки қуролсиз кузатувчи вазифасини ўтаётгани йўқ.
Айни вақтда, АҚШ мазкур маблағнинг қарийб 28 фоизини тақдим этади, бу Хитой, Япония ва Германия тақдим этган маблағларни бирга қўшиб ҳисоблагандан ҳам кўпроқ.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)