Сурия мухолифатининг маълум қилишича, президент Башар Асаднинг «террорчилик тузуми» БМТ томонидан ташкил этилган музокаралар чоғида мамлакатда сиёсий ҳокимиятни ўзгартириш масаласини муҳокама қилишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Улар фақат террорчиликка қарши кураш ҳақидаги гап-сўзларни такрорлашдан нарига ўтмаяпти, ваҳоланки, уларнинг ўзи минтақага террорчиликни жалб этмоқда, улар барча турдаги қуроллардан фойдаланиб бўлди, улар қуршовга олиш ва кимёвий қуролларидан фойдаланди», — деди Сурия мухолифати делегацияси раҳбари Носир ал-Ҳаририй.
Ҳаририй бу баёнотни БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура билан учрашувдан сўнг берган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)