АҚШ жаҳон ҳамжамият билан биргаликда КХДРдан келадиган хавфга чора изламоқда, дея маълум қилди Пентагон раҳбари Жеймс Меттис. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз жаҳон ҳамжамияти, шунингдек БМТ доирасида Шимолий Кореянинг хатти-ҳаракатларига қарши туриш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз. Биз қарши ҳаракат йўлини ишлаб чиқяпмиз. КХДР ўйламай иш қилмоқда, буни тўхтатиш керак», — дейди Меттис.
Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг Эрон ҳамда Сурияга нисбатан позицияси ўзгармаган. Пентагон раҳбари Суриядаги вазият бўйича тўхталар экан, Вашингтон Сурия президенти Башар Асаднинг сиёсий келажагини кўрмаётганини, у истеъфога чиқиши лозимлигини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)