Volkswagen «дизель можароси» доирасидаги даъволарни бартараф этиш учун АҚШнинг 10 штати расмийларига 157 миллион доллар тўлаб беради. Бу ҳақда автоконцерннинг мамлакатдаги филиали маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Volkswagen 10 та штат бош прокурорлари билан Қўшма Штатлардаги ‘дизель можароси’га тегишли даъволарни бартараф этиш юзасидан келишувга эришди. Биз томонимиздан тўлаб бериладиган 157,45 миллион доллар Коннектикут, Делавэр, Мэн, Массачусетс, Нью-Йорк, Орегон, Пенсильвания, Род-Айленд, Вермонт ва Вашингтон штатлари ўртасида тақсимланади», — дейилади филиал баёнотида.
Таъкидлаш жоизки, келишув фақат икки литрли дизель двигателларга эга автомобилларга тааллуқли.
Олдинроқ концерн мазкур машиналарга оид даъволар бўйича АҚШдаги 44 штат, пойтахтнинг Колумбия округи ва Пуэрто-Рико расмийларига 603 миллион доллар тўлашга рози бўлганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)