Жорий йилнинг ёз фасли бошида Россия автомобиль бозорида Ravon Gentra седани пайдо бўлади, дея хабар бермоқда «1news.uz» Ravon компанияси бош директори Шароф Ашуровга таяниб.
Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчисининг топ-менежери айтишича, Ravon Gentra седани Россия бозорига аввалроқ чиқиши керак эди. Ашуровнинг сўзларига кўра, кечикиш «объектив сабабларга кўра» юз берган.
Нашр ёзишича, Россияда Ravon Gentra седани фақат битта двигатель билан таклиф қилиниши расман маълум қилинган. Автомобиль капоти остида бензинда ишлайдиган атмосфера мотори жойлашади. Агрегатнинг унумдорлиги 107 от кучига тенг бўлади. Двигатель беш поғонали трансмиссия ёки олти поғонали автоматлашган узатиш қутиси билан тўлдирилади.
Ravon Gentra седанининг оддий версиясини россияликлар 629 минг рублга сотиб олиши мумкин.
Изоҳ (0)